Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

эмас. Баъзан ўқиб ўрганиш натижасида киши луғавий ва шаръий маърифатни эгаллаши мумкин. Бироқ бу олимда фикрлаш ожизлиги туфайли малака ҳосил бўмаслиги мумкин. Бундан ташқари, ижтиҳод маълум натижага эришиш учун ҳис қилинадиган жараёндир, яъни шаръий ҳукмга эришиш учун амалда куч сарфлашдир. Аммо малака (қобилият)нинг бўлиши ижтиҳод эмас. Шунга асосан, киши баъзи масалаларда ижтиҳод қилишга қодир бўлиши ва баъзи масалаларда қодир бўлмаслиги мумкин. Баъзан киши фуруъларда ижтиҳод қила олиши, аммо усулларда қодир бўлмаслиги мумкин. Баъзи ўринларда ижтиҳод бўлиши, баъзи ўринларда бўлмаслигининг маъноси мужтаҳид фиқҳнинг баъзи бобларида ижтиҳодга қодир бўлади, баъзи бобларида қодир эмас деган маънони англатмайди. Балки унинг маъноси мужтаҳтид баъзи шаръий нусусларнинг равшанлиги ва унда ҳамма жиҳатлар равшан, тушунарли, далилларни тушуниш имкониятига эга бўлиши ҳамда баъзи нусусларнинг теранлиги ва серқирралиги сабабли тушуниш имкониятига эга бўлмаслигидир. Бундай ҳолат баъзан усулга оид қоидаларда, баъзан эса шаръий ҳукмларда учраши мумкин. Демак, ижтиҳоднинг баъзи ўринларда бўлиб, баъзи ўринларда бўлмаслиги ҳукм истинбот қилишга қодирлик ёки қодир эмасликка тааллуқли, фиқҳ бобларига алоқаси йўқ экан.


Биз юқорида айтиб ўтган фикрлар мужтаҳиди мазҳаб ва мужтаҳиди масала ҳақида эди. Энди мужтаҳиди мутлаққа келсак, у шаръий ҳукмларда ва шаръий ҳукмларни истинбот этиш йўлида ижтиҳод қиладиган кишидир. Бу ўринда баъзи мазҳаблардаги каби ўзига хос йўл танлаши ҳам мумкин, ёки ўзига хос йўлни белгилаб олмаса-да, ҳукмлар истинбот қилишда саҳобалар асридаги мужтаҳидлар каби табиий суратда муайян йўлдан бориши ҳам мумкин. Араб тили бузилиб, одамлар динни тушунишга эътибор бермай қўйганларидан бошлаб, мужтаҳиди мутлақ бўлиш учун шартлар қўйилиши зарурдир. Бу шартларнинг энг муҳимлари иккита:

 

  1. Қоида ва ҳукмлар олинадиган самъий далилларни билиш.
  2. Арабларда ва улардаги сўз усталарининг истеъмолида ишлатиб одатланган лафзларнинг далолат жиҳатларини билиш.
  3. Самъий далиллардан мурод Қуръон, Суннат, ижмо, далилларни ажрата билиш ва далиллар бир-бирига қарама-қарши келиб қолган пайтда уларнинг кучлироғи қайси, кучсизроғи қайси эканлигини таржиҳ қилишдан иборат. Баъзида мужтаҳиднинг назарида битта муаммо устида бир қанча далиллар йиғилиб қолади-да, бу далиллар бир-бирига зид ҳукмларни тақозо этади. Шунда битта кучли далилга таяниб ҳукм чиқариш учун уларнинг қай бири кучлироқ эканлигидан далолат берувчи жиҳатларни текшириш лозим. Масалан, Оллоҳ Таоло:

 

وَأَشْهِدُوا ذَوَى عَدْلٍ مِنْكُمْ

– „Ва ўзларингиздан (яъни мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар“,     [65:2]

деди. Яна бир оятда эса:

 

اثْنَانِ ذَوَا عَدْلٍ مِنْكُمْ أَوْ آخَرَانِ مِنْ غَيْرِكُمْ

 

147-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260